date
views 1 347

"Арсенал" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Бавария" ўз уйида "Интер"га енгилди (видео)

"Арсенал" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Бавария" ўз уйида "Интер"га енгилди (видео)
Европа Чемпионлар Лигаси чоракфинал босқичидаги илк ўйинлар кутилмаган натижаларни тақдим этди.

Лондонда ўтган тўқнашувда «Арсенал» Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши жуда ишончли ғалабани қўлга киритди. Деклан Райс дубл қайд этди, яна бир гол эса Микел Мерино томонидан киритилди. Натижада лондонликлар чорак финални йирик ҳисобда бошлашди.

Мюнхенда эса кутилмаган воқеа юз берди — «Бавария» ўз майдонида Италиянинг «Интер» жамоасидан мағлуб бўлди. Томас Мюллер немислар сафида ягона гол муаллифи бўлди. Миланликлардан эса Лаутаро Мартинес ва Давиде Фраттези гол урди.

Жавоб ўйинлари 16 апрелдан 17 апрелга ўтар кечаси ўтказилади.

ЕЧЛ. Чоракфинал

Арсенал – Реал 3:0
Голлар
: Райс 58, 70, Мерино 75
Арсенал – Райя, Тимбер (Уайт, 90+1), Салиба, Кивер, Люис-Скелли, Парти, Райс (Тирни, 80), Эдегор, Мерино, Мартинелли, Сака (Троссар, 74).
Реал Мадрид – Куртуа, Рюдигер, Асенсио, Алаба (Гарсия, 79), Валверде, Камавинга, Модрич (Васкес, 71), Беллингҳем, Родриго (Диаз 85), Мбаппе, Винисиус.
Огоҳлантиришлар: Парти (54), Камавинга (70).
Четлатиш: Камавинга (90+4)

Бавария – Интер 1:2
Голлар
: Мюллер – Мартинес 38, Фраттези 88
Бавария – Урбиг, Лаймер, Мин-Чже, Дайер, Станишич, Горетца, Киммих, Олисе, Геррейру (Гнабри, 74), Сане (Мюллер, 74), Кейн.
Интер – Зоммер, Павар, Ачерби, Бастони, Дармиан (Биссек, 79), Барелла, Чалханоглу, Мхитарян (Фраттези, 74), Аугусто, Мартинес, Тюрам.
Огоҳлантиришлар: Мин-Чже (28), Мартинес (53), Мхитарян (71), Фраттези 88.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Арсенал" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Бавария" ўз уйида "Интер"га енгилди (видео)
LiveInternet