date
views 294

Лос-Анжелес–2028: Олимпиадада футбол жамоалари сони ўзгарди — эркаклар қисқарди, аёллар ортди

Лос-Анжелес–2028: Олимпиадада футбол жамоалари сони ўзгарди — эркаклар қисқарди, аёллар ортди
2028 йилда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни қизғин давом этмоқда. Мусобақалар рўйхатида бир қатор янгиликлар қайд этилди. Улардан энг эътиборлиси — футбол бўйича жамоалар сонидаги ўзгариш.

Хусусан, янги қарорга мувофиқ, эркаклар терма жамоалари сони 16 тадан 12 тага камайтирилди. Эвазига аёллар жамоалари учун ажратиладиган квота 12 тадан 16 тага кўтарилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати расман маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги Олимпия ўйинларида — яъни 2024 йилги Париж Олимпиадасида вазият аксинча эди. Ўшанда эркаклар учун 16 жамоа, аёллар учун эса 12 жамоа иштирок этган. Энди эса FIFA ва Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан аёллар футболига бўлган эътибор сезиларли даражада орттирилмоқда.

Шу ўринда мухлисларимиз учун қизиқ бир факт: 2024 йилги Олимпиадада Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган терма жамоаси ҳам майдонга тушган эди. Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар Испания, Миср ва Доминикан Республикасига қарши баҳс олиб бориб, афсуски, гуруҳ босқичини 1 очко билан якунлаган.

Эндиликда эса барча назарлар 2028 йилга қаратилади. Аёллар терма жамоалари учун очилган янги имкониятлар орасида Ўзбекистон ҳам ўз ўрнини эгаллай оладими? Вақт кўрсатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт