
Бугун тунги асосий футболи — Италия А сериясининг 32-туридан ўрин олган “Рома” – “Лацио” дербиси. Икки римлик жамоа доимо ўзига хос шиддат ва интрига билан ўтадиган бу тўқнашувда ўзбек мухлислари учун асосий савол: Элдор Шомуродов асосий таркибда борми?
“Sky Sports” тахминий таркибни эълон қилди
“Sky Sports” нашрининг хабар беришича, Элдор Шомуродов ушбу учрашувни захирада бошлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов охирги турда “Ювентус”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, дарвозани ишғол қилганди. Шу билан у жамоага муҳим очко олиб келган футболчи сифатида эътироф этилган эди.
Шомуродов “Лацио”га қарши аввал гол урганми?
Ҳа. Элдор Шомуродов собиқ клуби “Женоа” сафида “Лацио”га қарши ўйинда тўп киритган. Аммо ўша ўйинда “Женоа” 4:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Дерби қачон бошланади?
Мазкур дерби Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади. “Рома” Европа чемпионлар лигаси учун курашаётган бўлса, “Лацио” ҳам юқори поғоналар учун имконият изламоқда.
Бир нарса аниқ: Шомуродов захирада бўлса ҳам, у дербини ўзгартиришга қодир футболчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!