Неймар яна жароҳат олди

Неймар яна жароҳат олди
Неймар яна жароҳат олди, деб Euro-Football.ru сайти хабар берди.

«Сантос» жамоасининг ҳужумчиси Неймар Бразилия Серия А чемпионатининг 4-турида «Атлетико Минейро»га қарши ўйинда майдонни мажбурий равишда тарк этди.

33 ёшли футболчи асосий таркибда ўйинни бошлади, аммо 34-дақиқада жароҳат сабабли алмаштирилди. Ҳозирча форварднинг жароҳати қай даражада жиддий экани ҳақида расмий маълумот йўқ.

Неймар яқинда олдинги жароҳатини тиклаб, мавсумнинг дастлабки икки турини ўтказиб юборган эди. «Флуминенсе»га қарши олдинги учрашувда у иккинчи тайм бошида майдонга туширилганди.

Бугунги «Атлетико Минейро»га қарши ўйинда у алмаштирилган вақтда «Сантос» 2:0 ҳисобида устун эди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар