Неймар ЖЧ-2026 олдидан жароҳати ҳақидаги хавотирларга жавоб қайтарди

1 дақиқа ўқиш237
Неймар ЖЧ-2026 олдидан жароҳати ҳақидаги хавотирларга жавоб қайтарди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бразилия терма жамоаси юлдузи Неймар навбатдаги жароҳати унинг 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокига хавф туғдириши ҳақидаги гап-сўзларни рад этди.
  • Ҳужумчи яқинда "Куритиба"га қарши баҳсда болдир мушаклари шишиши туфайли майдонни тарк этган бўлиб, бу сафар "Депортиво Куенка"га қарши ўйинни трибунадан кузатди.
  • Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, 34 ёшли футболчи барчаси жойида эканини таъкидлади ва оптимистик кайфият намоён этди.

Бразилия терма жамоаси юлдузи Неймар ўзининг навбатдаги жароҳати 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокига хавф туғдириши борасидаги гап-сўзларни рад этди. Ҳужумчи сешанба оқшомида Сантос жамоасининг Копа Судамерикана доирасидаги "Депортиво Куенка"га қарши ўйинини трибунадан кузатиб борди ва у ерда болдиридаги муаммо бўйича саволларга дуч келди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Неймарнинг "Вила Белмиро" стадионида кўриниш бериши маҳаллий мухлисларни хурсанд қилган бўлса-да, журналистлар эътибори унинг жисмоний ҳолатига қаратилди. Футболчи яқинда "Куритиба"га қарши баҳсда болдир мушаклари шишиши (эдема) туфайли майдонни тарк этган эди. Бразилия терма жамоаси йиғинига боришдан олдин ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақидаги саволга 34 ёшли юлдуз кескин жавоб берди.

"Ҳаммаси жойида, ҳаммаси бутун", — дея иқтибос келтиради ESPN Бразил нашри Неймарнинг сўзларидан. ОАВ вакиллари собиқ Барселона ва PSJ юлдузини қистовга олиб, ушбу жароҳат ёзги Жаҳон чемпионатидаги иштирокига тўсқинлик қилиши мумкинми деб сўрашганида, у қисқа қилиб: "Муаммо нимада?" дея қарши савол ташлади.

Неймар оптимистик кайфиятда бўлса-да, Бразилия терма жамоаси тиббий штаби эҳтиёткорлик чораларини кўрмоқда. Карло Анселотти ва унинг жамоаси ҳужумчи Тересополисдаги "Гранжа Комари" базасига етиб келганидан сўнг, у учун махсус машғулотлар дастурини жорий этиши кутилмоқда. Шифокорлар турнир олдидан жароҳат оғирлашиб кетмаслиги учун барча чораларни кўришади.

Маълумот учун, Касемиро сешанба куни терма жамоа ихтиёрига етиб келган биринчи футболчи бўлди. Неймар эса чоршанба куни жамоага қўшилиши ва индивидуал тикланиш жараёнини бошлаши режалаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?