
Opta Sports'нинг суперкомпьютери Европа Лигаси финали олдидан ғолиб бўлиши мумкин бўлган жамоаларни таҳлил қилди. Натижаларга кўра, Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби мусобақанинг бош фаворити сифатида эътироф этилди.
Таҳлилларга кўра, "Тоттенхэм"нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 34,9% ни ташкил этади. Қолган жамоаларнинг имкониятлари қуйидагича:
- "Атлетик Бильбао" – 28,5%
- "Манчестер Юнайтед" – 24,2%
- "Буде-Глимт" – 12,4%
Европа Лигаси финали 21 май куни Бильбаода жойлашган "Сан-Мамес" стадионида бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг