
«Барселона» клубининг асосий юлдузларидан бири, бразилиялик вингер Рафинья, 2020 йилги Европа чемпионатида Италия терма жамоаси таркибида ўйнаши мумкин бўлгани ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, ўша вақтда барчаси деярли ҳал бўлган, аммо охирги дақиқалардаги тасодиф уни Бразилия термаси сафида қолдирган.
«2020 йилги Европа чемпионатида Италия терма жамоаси билан майдонга тушишга жуда яқин эдим. Ҳаммаси расман тасдиқланиш даражасигача борган, ҳатто миллий жамоа ходимлари доимий равишда мен билан алоқа қилиб туришган эди. Лекин яхши бўлдики, паспортим ўз вақтида тайёр бўлмади ва бу менинг тақдиримдаги энг яхши тасодифга айланди», – дея хотираларини эслади футболчи.
Рафиньянинг таъкидлашича, Италия термаси вакиллари унинг ўйин услуби ва техник кўникмаларига жуда юқори баҳо беришган ва уни миллий жамоага жалб қилиш учун махсус лойиҳа тайёрлашган. Шунингдек, жамоадаги таниқли футболчи Жоржиньо ҳам бу жараёнда муҳим роль ўйнаган:
«Жоржиньо билан тез-тез мулоқот қилардик. У мени Италия жамоасида кўришни хоҳлаган ва доимо терма жамоа ҳақида ижобий фикрлар билан руҳлантириб турган эди. Италия термасининг лойиҳаси ҳақиқатдан ҳам жуда қизиқарли бўлиб, мени ўзига тортганди».
Бироқ, шу билан бирга Рафиньянинг қалбида кичик бир умид сақланган. У ҳали ҳам бир кун келиб, ўзи туғилган ва ўсган Бразилия термаси сафида ҳаракат қилишни орзу қилган ва бу орзусига эришганини бугун миннатдорчилик билан эслайди:
«Италия термаси билан музокаралар авжида бўлган бир пайтда ҳам, қалбимнинг энг чуқурида Бразилия жамоасида ўйнашга бир фоизлик бўлса ҳам умид сақланганди. Худога шукрки, тақдир мени ўз юртимга хизмат қилиш бахтидан маҳрум қилмади».
Эслатиб ўтиш жоизки, 2020 йилги Европа чемпионатида Италия терма жамоаси чемпионликни қўлга киритганди. Агар ўша пайтда ҳужжатлар ўз вақтида тайёр бўлганида, эҳтимол Рафинья ҳам Европа чемпиони бўлиши мумкин эди. Бироқ бугунги кунга келиб, у Бразилиянинг энг муҳим юлдузларидан бири сифатида танилиб, миллий терма жамоанинг асосий етакчисига айланган.
Ҳозирда Рафинья Испаниянинг «Барселона» клубида порлоқ ўйинлар кўрсатиб келмоқда. Бу мавсумда у жамоаси учун барча мусобақаларда 31 та гол ва 25 та ассист билан ажойиб кўрсаткич қайд этган.
Тақдир тасодифи билан Рафинья бугун Бразилия термасининг келажагини яратаётган энг муҳим футболчилардан бирига айланди ва бу тасодиф унга асл орзусига эришиш имкониятини берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар