Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да: ёрқин стартдан сўнг нима учун таркибдан тушиб қолди?

2 дақиқа ўқиш38.4K
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да: ёрқин стартдан сўнг нима учун таркибдан тушиб қолди?
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг истеъдодли марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2024 йилнинг 20 январида Франциянинг «Ланс» клубидан Англия гиганти «Манчестер Сити»га кўчиб ўтганидан сўнг, кутилмаган даражада тезлик билан муҳим учрашувларда иштирок этишни бошлади.

Ёш футболчи тезда ўзини кўрсата олди ва ҳатто «Манчестер Сити» мухлислари ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бироқ ушбу ажойиб стартга қарамасдан, бош мураббий Хосеп Гвардиола кутилмаганда Ҳусановни захирага туширди.

Бир нечта нуфузли инглиз спорт нашрлари ва футбол экспертлари Абдуқодир Ҳусановнинг таркибдан чиқиб қолиши сабабларини таҳлил қилди.

«Манчестер Сити» ноябрь ва декабрь ойларидаги инқироздан кейин, Англия Премьер-лигасида ғолиблик учун курашишдан эрта чиқиб кетди ва Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятларини ҳам шубҳа остига қўйиб қўйган эди. Бу муаммони ҳал қилиш учун клуб раҳбарияти январ ойида бир нечта трансферларни амалга оширди. Ҳимоя чизиғидаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида, «Ланс»дан Ҳусанов ва «Палмейрас»дан Витор Рейс тезкор равишда жамоага қўшиб олинди.

Абдуқодир Ҳусанов Манчестерга келгач, «Реал Мадрид», «Тоттенхэм», «Ливерпуль» ва «Ньюкасл» каби катта клубларга қарши жуда кучли ўйин кўрсатиб, мухлислар ва мутахассисларнинг эътиборини жалб қилди.

Бироқ Англия кубогининг чорак финалида «Борнмут»га қарши муваффақиятли ўтган ўйиндан сўнг, Ҳусанов таркибдан тушиб қолди. Унинг ўрнини чап қанот ҳимоячиси Йошко Гвардиол эгаллади ва у марказий ҳимояда Рубен Диаш билан ишончли тандемни ташкил қилди.

«Манчестер Сити» жамоасига яқин журналист ва инсайдер Жек Гоган бу вазиятни шундай изоҳлади: «Ҳусанов вазиятнинг қурбони бўлди. «Ланс»дан 33 миллион фунтга сотиб олинган ёш ҳимоячи аввал кутилганидан ҳам тез ва кўпроқ ўйнаб кетди. У «Челси»га қарши дебютдан олдин фақат бир тўлиқ машғулот ўтказган бўлса-да, ўзини жуда яхши кўрсатган эди».

Айни пайтда Абдуқодир Ҳусанов инглиз тилини ўзлаштиришга ҳам катта эътибор қаратмоқда. У ҳафтасига уч марта клуб томонидан ажратилган мутахассис билан шуғулланмоқда ва қўшимча равишда уйда онлайн тарзда Тошкентдаги устози билан ҳам дарс ўтмоқда, деб ёзади cityxtra.co.uk портали мутахассиси Фредди Пай.

Ҳусанов «Манчестер Сити» таркибида шу пайтгача Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида жами 9 та ўйинда иштирок этиб, бир гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Шунингдек, Абдуқодир Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 23 та халқаро учрашувда иштирок этиб, жаҳон чемпионатига чиқиш учун асосий куч сифатида ҳаракат қилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?