Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди!

1 дақиқа ўқиш1.8K
Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди!
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2025/26 йилги мавсум учун расман лицензия олган клублар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистондан 17 та клуб қитъа миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бу натижа билан юртимиз Қатар (18) ва Индонезия (18)дан кейинги учинчи ўринни эгаллаб, яна бир бор Осиё футболидаги етакчи давлатлар қаторида эканини кўрсатди. БАА (14 клуб), Саудия Арабистони (13), Ўмон (12), Ветнам (11) каби футбол ривожланаётган мамлакатлар ҳам фаол иштирок этишди.

Қўшниларимиздан Тожикистон ва Туркманистоннинг фақат 2 тадан клуби лицензия олишга муваффақ бўлган. Бу эса Ўзбекистоннинг минтақадаги устунлигини яна бир бор намоён этмоқда.

Айнан 2023/24 мавсумида ҳам 17 та клуб билан юқори фаоллик намоён этган Ўзбекистон 2024/25 йилда бу кўрсаткични 19 тагача олиб чиққан эди. Аммо “Турон” ва “Металлург” клубларининг фаолиятни тўхтатиши жорий мавсумда умумий сонига таъсир кўрсатди.

Суперлигада иштирок этаётган барча 16 та клуб ОФК лицензиясини тўлиқ олишга эришган. Пролига жамоаларидан эса фақат Тошкентнинг “Локомотив” клуби мазкур стандартларни қондириб, лицензияли жамоалар рўйхатига киритилди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Суперлига ва Пролига регламентига кўра, аввалроқ ОФК лицензиясига эга бўлмаган клуб келаси мавсумда Суперлигада қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин эди. Аммо янги таҳрирга кўра, бундай талаб бекор қилинган. Яъни, 2026 йилги мавсумда лицензияга эга бўлмаган клуб ҳам Суперлигада иштирок этиши мумкин бўлади.

Бу янгилик мамлакатимиз футбол клублари учун катта имкониятлар эшигини очади. Чунки халқаро лицензияга эга бўлиш нафақат спорт майдонида, балки молиявий ва ташкилотчилик жиҳатидан ҳам жамоаларни янги босқичга олиб чиқади.

Қуйидаги графикада қайси давлатдан қанча клуб лицензия олганини кўришингиз мумкин.
Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди!
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?