date
views 76

Франция Германияни мағлуб этди ва бронза медалини қўлга киритди

Франция Германияни мағлуб этди ва бронза медалини қўлга киритди
Франция терма жамоаси Германия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Лига миллатлари турнирида учинчи ўринни эгаллади. Учрашувдаги голларни Килиан Мбаппе (45-дақиқа) ва Майкл Олисе (84-дақиқа) киритди.

Германия тўпга кўпроқ эгалик қилди (56%) ва 20 марта дарвоза томон зарба берди, аммо фақат 6 таси дарвоза тўғри бўлди. Франция эса 16 зарбадан 9 тасини дарвозага аниқ йўллаган.

Шунингдек, Германия 484 та пас амалга оширди ва уларнинг аниқлик даражаси 90% ни ташкил этди. Франция эса 389 пас ва 85% аниқлик билан ўйнади.

Фаол ўйинда Германия 11 марта фол ишлатди, Франция эса 7 марта. Сариқ карточкалар: Германия — 3, Франция — 2. Қизил карточка берилмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Франция Германияни мағлуб этди ва бронза медалини қўлга киритди