date
views 334

Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпиони бўлиш учун курашади

Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпиони бўлиш учун курашади
Эртага, 2025 йил 13 июнь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги йилнинг энг нуфузли мусобақаси — Жаҳон чемпионатига старт берилади. Мазкур беллашув нафақат медаллар, балки халқаро рейтингда юқори ўринлар учун муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳон биринчилигида жами 93 давлатдан 556 нафар спортчи — 294 нафар эркак ва 262 нафар аёл дзюдочилар иштирок этади. Улар орасида тўлиқ таркибдаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам бор. Мамлакатимиз шарафини қориш учун эл юртимизнинг энг иқтидорли ва тажрибали дзюдочилари тайёр ҳолда Будапештга етиб боришди.

Жаҳон чемпионати олдидан қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари илк босқичдаги рақиблари билан танишишди. Қуйида Ўзбекистон спортчилари тушган қуръа натижаларини кўриб чиқишингиз мумкин.

Эркаклар баҳслари:
• -60 кг вазн тоифасида Баҳром Ботуров илк даврада Мўғулистонлик Ариунболд Энҳтайван ёки Германиялик Максимилян Ҳейдерга қарши гиламга чиқади.
• -66 кг: Замоҳшари Бекмуродов — Ҳеким Агамаммедов (Туркманистон).
• -66 кг: Азизбек Ортиқов — Ербол Абасбеков (Қирғизистон).
• -73 кг: Шаҳрам Аҳадов — Лавжаргал Анҳзая (Мўғулистон) ёки Арон Жабо (Венгрия).
• -81 кг: Арслонбек Тожиев — Антонио Эспозито (Италия).
• -90 кг: Нурбек Муртозоев — Реми Феуиллет (Маврикий).
• -90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов — Корнелиус Эйтерцен (Норвегия).
• +100 кг: Алишер Юсупов — Мбангник Ндиае (Сенегал).
• +100 кг: Музаффарбек Тўрабоев — Юр Спейкерс (Нидерландия).

Аёллар баҳслари:
• -48 кг: Ҳалимажон Қурбонова — Вонг Ка Ли (Гонконг) ёки Лоис Петит (Белгия).
• -48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Ширин Букли (Франция).
• -52 кг: Сўғдиёна Рафкатова — Татум Кин (Буюк Британия).
• -52 кг: Муҳайё Аҳматова — Илай Ҳаюн (Исроил).
• -57 кг: Шукуржон Аминова — Марта Фаваз (Франция).
• -63 кг: Маржона Нуруллоева — Сабина Герчак (Венгрия).
• -70 кг: Хуршида Раззоқбердиева — Лиао Ю-Жунг (Хитой Тайпейи).
• -78 кг: Маржона Кўчимова — Лианет Кардона (Куба).
• +78 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Эрика Симонетти (Италия).

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, терма жамоамиз аъзолари чемпионатга жиддий тайёргарлик кўриб келишган ва ҳар бир спортчи ўз вазнида юқори натижаларга эришишни мақсад қилган. Умид қиламизки, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритувчи спортчиларимиз сони кўпайиб, юртимиз байроғи халқаро мусобақада яна баланд кўтарилади.

Федерация дзюдочиларимизга муваффақият ва омад тилаган ҳолда, мухлисларни терма жамоани қўллаб-қувватлашга чорламоқда. Беллашувлар 13 июндан бошлаб тўлиқ жадвал бўйича жонли эфирда намойиш этилади.

Ўзбекистон спорти яна бир масъулиятли ва синовли мусобақа остонасида турибди. Дзюдо жамоамизга ғалаба ва янги тарих яратишни тилаймиз!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпиони бўлиш учун курашади