
Каталониянинг машҳур клуби “Барселона”да узоқ йиллардан бери асосий дарвозабон сифатида майдонга тушиб келаётган Марк-Андре тер Стеген фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Хусусан, Англия Премьер Лигасининг амалдаги чемпионларидан бири — “Манчестер Сити” немис голкиперини ўз сафига қўшиб олиш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Британия нашрларининг ёзишича, “шаҳарликлар”нинг асосий посбони Эдерсон жорий йилда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг жамоани тарк этиши кутилмоқда. Мана шу эҳтимолий йўқотиш “Ман Сити”ни мустаҳкам ва тажрибали альтернатива излашга мажбур қилмоқда.
33 ёшли тер Стегеннинг номзоди эса айнан шу эҳтиёжга мос келади. У нафақат “Барса”да кўп йиллик тажрибага эга, балки Европа миқёсида ўзини дунё даражасидаги посбон сифатида кўрсата олган футболчи сифатида тан олинган.
Шу билан бирга, “Барселона” раҳбарияти ҳам тер Стеген билан хайрлашишга тайёр эканини бир неча ҳафта аввал ошкор қилган эди. Қайд этиш жоиз, немис голкиперининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Аммо молиявий жиҳатдан анча тор бюджет доирасида ҳаракатланаётган каталонияликлар ютуқларга эришиш учун баъзи юксак маошли футболчиларни сотиш орқали ўз ҳаракат имкониятларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
АПЛга ўтиш — янги босқич бўладими?
Тер Стегеннинг “Манчестер Сити” сафига қўшилиши, агар амалга ошса, унга АПЛда ўзини синаб кўриш имконини беради. Бу лига дунёдаги энг рақобатбардош чемпионатлардан бири сифатида эътироф этилади. Тер Стеген учун бундай трансфер янги чақирув, “Барселона”дан сўнгги йирик қадам бўлиши мумкин.
Ҳозирда “Сити”нинг асосий эътибори — янги мавсумда барча фронтларда муваффақиятли иштирок этиш ва энг муҳими, мустаҳкам посбон билан йўлга чиқиш. Агар Эдерсон ҳақиқатан ҳам жамоани тарк этса, тер Стеген билан шартнома тузиш “Сити” учун энг тўғри қарорлардан бири бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар