
Европа клубларидаги ёш ва иқтидорли вингерлар орасида “Бавария” сафида тўп тепаётган Майкл Олисe 2025 йилнинг энг ижодкор футболчиси сифатида эътироф этилмоқда. "Squawka" нашрининг маълум қилишича, у барча мусобақаларда жами 25 та голли вазият яратиб, бу борада Европа олий лигаларида биринчи ўринни эгаллади.
Ушбу кўрсаткич Олисeнинг нафақат индивидуал маҳорати, балки жамоа учун қанчалик муҳим шахсга айланганини ҳам кўрсатади. Унинг ҳаракатлари жамоа ҳужумларининг марказида бўлиб, ҳар бир ўйинда рақиблар дарвозасига жиддий хавф туғдира олади.
Кучли учликка ПСЖ ёш вингери Дезире Дуэ ва яқинда “Манчестер Сити”га қўшилган Райан Шерки ҳам кирган. Уларнинг ҳар бири ҳисобида 19 тадан голли вазият бор. Бу икки франциялик ҳам ўз клубларининг келажаги сифатида қаралаётган иқтидорлардандир.
Эътиборли жиҳати шундаки, кучли бешликка кирган футболчилардан тўрт нафари Франциядан. Бу Франциядаги футбол академиялари ва ёшлар тайёрлаш тизимининг юқори даражада эканини яна бир бор тасдиқлайди. Рўйхатни ПСЖдан Брэдли Баркола (17 имконият) ва "Барселона"да ёрқин тўп сураётган Ламин Ямаль (16 имконият) якунлаб беради.
Бундай натижалар Европа футболида янги авлод юлдузларининг қанчалик кучли ва таъсирли эканини яққол кўрсатмоқда. Майкл Олисe эса бу тоифада алоҳида ажралиб турувчи номзод сифатида футбол жамоатчилигининг диққат марказида қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар