date

"Барселона" молиявий чекловлардан халос бўлишига бир қадам қолди

"Барселона" молиявий чекловлардан халос бўлишига бир қадам қолди
Каталониянинг машҳур “Барселона” клуби сўнгги йилларда молиявий чекловлар, трансфер бозоридаги фаолиятларига қўйилган тўсиқлар ва Ла Лигадаги “1:1” қоидаси билан боғлиқ қатор муаммолар билан юзлашди. Аммо, ниҳоят, бу оғир жараённинг охири кўринмоқда, деб ёзади Diario Sport.

Маълумотларга қараганда, клуб “Камп Ноу”даги VIP-жойларнинг фойдаланиш ҳуқуқини сота туриб, 100 миллион еврога яқин маблағ йиғиш орқали молиявий юкини енгиллаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу пуллар орқали клуб трансфер бозорида эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқини қайта тиклашни мақсад қилган.

Мустақил аудит компанияси Crowe Spain томонидан тақдим этилган сўнгги ҳисобот “Барселона”нинг режасини амалиётга асосланган ва молиявий жиҳатдан тўғри ечим сифатида баҳолади. Хусусан, 457 та VIP-жойни турли инвесторларга тақдим қилиш ва улар орқали тушадиган маблағларни жорий мавсум молиявий ҳисоботига қўшиш таклифи маъқулланган.

Клуб шу пайтгача 58 миллион еврога эга бўлган. “Forta Advisors Limited” — 28 миллион, “New Era Visionary Group” эса — 30 миллион евро тўлаб бўлган. Бироқ қолган 42 миллион еврога тенг қисми учун ҳали ҳам янги инвесторлар изланмоқда.

Агар бу маблағ тўлиқ йиғилса, “Барселона”га Ла Лига томонидан қўйилган трансфер чекловлари бекор қилиниши ва клуб яна эркин равишда футболчи харид қилиши мумкин бўлади. Бу эса янги мавсум арафасида жамоага катта наф беради.

Шу билан бирга, клубнинг маошлар жадвалидаги юкни камайтириш учун айрим футболчилар билан хайрлашишига ҳам тўғри келади. Бу жараёнда асосан камроқ ҳаракатда бўлган ёки юқори маош тўланадиган ўйинчилар кўриб чиқилади.

Каталония клуби молиявий эркинликка эришиш арафасида турибди. Агар барчаси режа бўйича кечса, “Барселона” ёзги трансфер ойнасида ўз сўзини айтадиган клублардан бирига айланади. Мухлислар эса жамоанинг яна порлайдиган даврини интизорлик билан кутишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" молиявий чекловлардан халос бўлишига бир қадам қолди