date

"Барселона" янги формаси билан анъана ва ритмни уйғунлаштирди

"Барселона" янги формаси билан анъана ва ритмни уйғунлаштирди
Каталония клуби янги мавсумга янги руҳда тайёргарлик кўрмоқда. "Барселона" расмий сайтида маълум қилинишича, 2025/26 йилги уй формаси жамоанинг тарихи, анъаналари ва футуристик ёндашувини уйғунлаштирган ҳолда ишлаб чиқилган, деб хабар берди fcbarcelona.com.

Йиллар давомида "Барса" формалари нафақат жамоанинг юзи, балки унинг ғоявий тимсолига айланган. Янги либос ҳам айнан шу анъанани давом эттиради. Унда классик кўк ва анорранг йўл-йўл тарзи сақлаб қолинган бўлиб, ҳар бир чизиқ турли даражадаги ранг ўтишлари билан бойитилган. Бу орқали жамоанинг ўйин услубидаги ритм ва энергетика тасвирланган.

Шу билан бирга, форманинг марказида пурпур тусли диагонал чизиқ жой олган. Бу нафақат визуал динамика ва ҳаракат ҳиссини уйғотади, балки ўйин кунлари стадион ва кўчаларда паррандалардай ҳилпираб турган байроқларга ҳам ишора бўлади. Бу байроқлар нафақат Каталония, балки бутун дунёда "Барса" рамзига айлангани аён.

Форма нафақат эстетик жиҳатдан диққатга сазовор, балки жисмоний фаолият учун қулайлиги билан ҳам ажралиб туради. Унда замонавий материаллар ва технологиялар қўлланилган бўлиб, футболчиларнинг ҳаракатларига эркинлик беради, терни тез сўриб, ҳароратни мувозанатда сақлайди.

Янги мавсумдаги ушбу либос "Барселона"нинг ўтмишга бўлган ҳурматини ва келажакка қараган ишончини намоён этади. Мухлислар эса шундай дизайндаги формада жамоанинг яна янги зафарлар сари йўл олишига умид билдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" янги формаси билан анъана ва ритмни уйғунлаштирди