Европа футбол бозорида ёзги трансферлар ойнаси яна қизғин паллага кирди ва бу жараёнда ўзбекистонлик юлдуз Элдор Шомуродов номи яна бир бор марказда турибди. Мавсум якунланиши билан “Рома” сафидаги келажаги ҳақида турли тахминлар пайдо бўлди — охирги ҳафталарда эса бу хабарлар янада кўпайди. А Серияда юқори савияда ўйин кўрсатган, “Рома”ни Европа кубокларига олиб чиққан Шомуродовга турли мамлакатлардан, жумладан АҚШ, Франция, Туркия ва Италиянинг ўзидан таклифлар келгани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Айниқса, кейинги кунларда унинг келажаги атрофида интрига янада кучайди — аввал “Кремонезе”, сўнгра Туркиянинг “Башакшеҳир” ва Франциянинг “Ренн” клублари орасида кураш борлиги ҳақида ёзилди. Аммо сўнгги маълумотларга кўра, исталган трансферда фаворит сифатида айнан “Башакшеҳир” илгариламоқда. Туркиялик инсайдер Салим Манавнинг нуфузли манбага — Ajansspor агентлигига берган ахборотига кўра, Истанбул клуби “Рома” билан музокараларда тўлиқ келишувга эришди ва футболчининг ўзи ҳам янги жамоага ўтишга розилик билдирган.
- Сўнгги дақиқаларда трансфер ҳақида маълумот олинди. Туркия Суперлигасида иштирок этаётган “Башакшеҳир” ҳужум чизиғини кучайтирди. Истанбул клуби “Рома”дан Элдор Шомуродовни олишни ҳаракат қилаётган эди.
Манбадан олинган хабарга кўра, “Башакшеҳир” ва “Рома” ўртасидаги Элдор Шомуродовнинг трансфери бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, клуб 30 ёшли ҳужумчининг ўзини ҳам кўндирган, - деб ёзди ajansspor.com сайти журналисти Ариф Жан Йилдиз.

Журналист Ариф Жан Йилдизнинг таъкидлашича, “Башакшеҳир” ҳужум чизиғини кучайтириш учун Шомуродовга ишонч билдирган ва “Рома”дан уни расман олишга бир қадам қолган. Бу жараён ҳақида Италияда ҳам — хусусан, laroma24.it ва siamolaroma.it каби йирик спорт сайтлари доимий тарзда хабар тарқатиб, трансфер якуний босқичда экани ва музокаралар ижобий якун топиши кутилмоқда, деб ёзмоқда.
- Элдор Шомуродов “Рома”ни буткул тарк этиб, Туркияга кўчиб ўтишга яқин. Сўнгги маълумотларга қараганда, “Башакшеҳир”, римликларни ҳам, ўзбек ҳужумчисини ҳам трансферга кўндирган.
Шундай қилиб, музокаралар якуний босқичда ва ижобий ҳал бўлиш арафасида. Бу Шомуродовнинг Италия пойтахтидаги саргузаштлари якунланаётганидан далолат беради, - деб ёзмоқда laroma24.it сайти.
Шундай қилиб, музокаралар якуний босқичда ва ижобий ҳал бўлиш арафасида. Бу Шомуродовнинг Италия пойтахтидаги саргузаштлари якунланаётганидан далолат беради, - деб ёзмоқда laroma24.it сайти.
- Ўзбек ҳужумчиси турк клубига ўтишига бир қадам қолди. Туркиядан келаётган хабарларга кўра, Шомуродовга “Башакшеҳир”га қўшилишга жуда яқин турибди. Истанбулликлар “Рома” ва Шомуродовнинг розилигини олган. Энди римликлар Элдорнинг ўрнини ким билан тўлдириш ҳақида бош қотириши керак.
Тэмми Абрахам “Бешиктош”га ўтадиган бўлди, Шомуродовнинг ҳам кетиши Федерико Массарани трансфер бозорига киришга мажбур қилади. Чунки клубда фақатгина битта марказий ҳужумчи Артём Довбикнинг қолаётгани янги форвард олишни талаб этади. Айни пайтда бир неча ҳужумчининг номи “Рома” билан боғланмоқда, - деб ёзди siamolaroma.it портали.

Италия матбуоти ушбу трансфер ортидан “Рома”да ҳам катта ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда. Жан Пьеро Гасперини бош мураббийликка тайинланганидан сўнг, спорт директори Федерико Массара асосий марказий ҳужумчи сифатида янгилик олиб келиш учун трансфер бозорида фаол ҳаракат қилмоқда. Бу орада, “Бешиктош”га ўтаётган Абрахам ва кетиши арафасида турган Шомуродовнинг жойини ким эгаллаши клуб раҳбарияти учун муҳим саволга айланди.
Бир сўз билан айтганда, Элдор Шомуродов трансфери Европадаги энг кутилган ва қизғин муҳокама қилинаётган жараёнлардан бирига айланди. Айрим манбалар турли хабарларни тарқатмоқда ва вазият доимо ўзгариб турибди — шу боис, расмий маълумотларни кутган ҳолда, яқин кунларда бу интриганинг финалини кўрамиз. Ҳозирча аниқ бир нарса бор: Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси футбол мухлислари учун албатта катта қизиқиш уйғотади.
Сизнингча, Шомуродов Туркияда ўз ўйинларини янги даражага кўтара оладими ёки “Рома”да қолиш варианти ҳамон сақланиб қоладими? Яқин вақтда бу саволга жавоб аниқ бўлади! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар