
Чехиянинг гўзал пойтахти Прага шаҳри бу кунларда халқаро дзюдо муҳитининг марказига айланган. “Prague Junior European Cup 2025” мусобақаси старт олганидан бери дунёнинг тўрт қитъасидан ташриф буюрган 32 мамлакат вакиллари – жами 428 нафар ёш дзюдочи ғалаба учун куч синашмоқда.
Айниқса, мусобақанинг илк куни юртимиз ёшлари учун фахрли ва қувончли лаҳзаларга бой бўлди. Камол Муродов бошчилигидаги терма жамоамиз дзюдочилари эришган натижалар барча юртдошларимизни руҳлантирди.
Шу куни ҳамюртларимиз ўзларининг жонкуярлиги ва иродаси билан турнирда 2 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлишди. -66 кг вазн тоифасида Дишодбек Ҳамроев барча рақибларини мағлуб этиб, энг юқори поғонага кўтарилди. +78 кг вазнда эса қизларимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Умида Ниғматова чемпионликни қўлга киритди.
Терма жамоамизнинг яна бир қувонарли натижаси – бронза медаллар ҳам ўз йўлида. -60 кг вазнда Самариддин Қўчқоров ва -63 кг вазнда Сарвиноз Ҳусанова рақобатли баҳсларда иродасини намойиш этди ва пьедесталнинг учинчи поғонасига чиқди.
Бундай муваффақият натижасида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида илк куниёқ етакчиликни қўлга киритди. Бу эса мамлакатимиз дзюдо мактаби учун янги мотивация ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
Турнирнинг кейинги кунлари ҳам қизиқарли ва муросасиз ўтади. Юртдошларимиздан яна янги ғалабалар ва юксак натижалар кутиб қоламиз.
Замин.уз сайти мусобақадаги барча муҳим янгиликларни тезкор ва холис тарзда ёритишда давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар