date

"SIUUU" энди футболдан ҳам баланд: Дрогба Роналду ҳақида тўхталди

"SIUUU" энди футболдан ҳам баланд: Дрогба Роналду ҳақида тўхталди
Футбол тарихида ўчмас из қолдирган Криштиану Роналду нафақат голлари, балки ўзига хос нишонлаши — “SIUUU!” билан ҳам дунёда машҳур. Бу ҳаракат энди фақат футбол майдонларида эмас, турли тадбир ва ёшлар ҳаётида ҳам ўзига хос рамзга айланган.

Айнан шу ҳақда афсонавий ҳужумчи, “Челси” клуби ва Кот-д′Ивуар терма жамоаси собиқ юлдузи Дидье Дрогба тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Роналдунинг “SIUUU” нишонлаши шунчаки байрам эмас, балки бутун бошли авлод учун мотивация рамзига айланган.

“Криштиану Роналдунинг гол нишонлаши (SIUUU)ни фақат футболда эмас, балки битирув оқшомларида ҳам кўряпмиз. Бу нишонлаш футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди, бу рамзий”, — деди Дрогба.

Дарҳақиқат, Роналдунинг бу ҳаракати ортида фақат эмоция эмас, балки ғалабага ишонч, ўз устида ишлаш ва мақсад сари интилиш руҳи бор. Бугун “SIUUU” жаҳон бўйлаб минглаб ёшлар учун илҳом манбаи ҳисобланади.

Сиз нима деб ўйлайсиз? "SIUUU" бугунги спорт ва ёшлар маданиятида қандай аҳамиятга эга?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "SIUUU" энди футболдан ҳам баланд: Дрогба Роналду ҳақида тўхталди