date

"Нюкасл" тарихидаги энг қиммат трансфер яқинлашмоқда

"Нюкасл" тарихидаги энг қиммат трансфер яқинлашмоқда
Англиянинг “Нюкасл” клуби ёзги трансферлар ўйини доирасида Германиянинг “Айнтрахт Франкфурт” клубида тўп сураётган франциялик ҳужумчи Юго Экитекега жиддий қизиқиш билдирмоқда. ЭСПНънинг хабар беришича, томонлар 80 миллион евролик шартнома борасида келишувга яқин турибди.

. 23 ёшли иқтидорли футболчининг вакили айни дамда Англияда бўлиб, трансферни якунлаш устида музокаралар олиб бормоқда. Маълумотларга кўра, Экитеке “Нюкасл” билан 5 йиллик шартнома тузишга розилик билдирган ва яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

. Агар бу трансфер расмийлашса, у ҳолда Экитеке “Нюкасл” тарихидаги энг қиммат харидга айланади. Бунгача клуб энг катта маблағни 2022 йилда испан клуби “Реал Соседад”дан Александр Исакни 70 миллион еврога сотиб олишга сарфлаган эди.

. Шунингдек, Юго Экитекенинг собиқ клуби — Парижнинг “ПСЖ” жамоаси бу келишувдан 20 фоиз улуш олади. Бу эса клуб молиявий жиҳатдан ҳам ютқазмаслигини англатади.

. Ушбу мавсумда Экитеке “Айнтрахт” сафида Германия Бундеслигасида 33 ўйинда майдонга тушди, 15 та гол урди ва 8 та голли узатма берди. Унинг бу кўрсаткичлари Европа топ-клублари эътиборини тортишга сабаб бўлди.

. “Нюкасл” мураббийлар штаби Экитекедан катта умид қилмоқда. У клубнинг ҳужум чизиғини кучайтириш, рақобатни ошириш ва янги мавсумда кучли натижаларга эришишда муҳим бўғин сифатида кўрилмоқда.

. Ҳозирча “Нюкасл” томонидан расмий эълон берилмаган, бироқ манбалар келишув ниҳоясига етаётганини таъкидлашмоқда. Яқин кунларда футболчининг тақдири борасида якуний қарор кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Нюкасл" тарихидаги энг қиммат трансфер яқинлашмоқда