
Жаҳон футболининг энг нуфузли клубларидан бири — “Реал Мадрид” жорий ёзда таркибдаги баъзи ўзгаришларни амалга оширишга бел боғлаган. АС нашрининг хабар беришича, клуб раҳбарияти катта маош олаётган футболчилар сафидан Давид Алабани чиқариб юборишни режалаштирмоқда.
Австриялик ҳимоячи 2021 йилда “Бавария”дан эркин агент сифатида келган ва “Реал” таркибида муҳим рол ўйнаган эди. Бироқ кейинги икки мавсумда у жиддий жароҳатлар туфайли деярли майдонда кўринмай қолди. Фақатгина 14 та ўйинда иштирок этди.
Айнан маош масаласи “Реал”нинг қарорига сабаб бўлди. Алабанинг ҳафталик маоши 415 минг евро (61 млрд сўм атрофида) ни ташкил этади. Бу суммадан клубда фақат Мбаппе ва Винисиус кўпроқ олади.
Раҳбарият ушбу харажатни қисқартириш мақсадида уни сотишни истаяпти. Аммо футболчининг ўзи кетмоқчи эмас. Унинг “Реал” билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади ва у шу вақтгача клубда қолишни истамоқда.
Давид Алаба айни дамда жароҳатдан тикланмоқда. Унинг кейинги фаолияти реабилитация жараёни ва спорт ҳолатига боғлиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар