Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” навбатдаги мавсумда энг нуфузли совринлар учун курашни янада кучайтиришга интилаяпти. Англия футболига бағишланган esteemedkompany.com портали экспертлари жамоанинг янги мавсумга тайёргарлигини атрофлича таҳлил қилди. Айниқса, Абдуқодир Ҳусанов сингари ёш иқтидорлар учун бу мавсум жуда катта имкониятлар эшигини очади.
Жамоанинг бу йилги таркибида фаолиятининг юқори нуқтасига чиққан Бернарду Силва, Жон Стоунз, Натан Аке, Матео Ковачич, Илкай Гюндоған каби тажрибали усталардан тортиб, Эрлинг Холанд, Жереми Доку, Фил Фоден, Абдуқодир Ҳусанов, Витор Рейс, Нико Гонсалес, Тижани Рейндерс, Райан Шерки, Райан Айт-Нури, Нико О’Рейли сингари ёшларгача жамоавий бирлик ва рақобат ҳозирланган.
Пеп Гвардиола йиллар давомида ўзгача тафаккур билан таркибни шакллантириб, ёшлар ва тажрибали футболчилар ўртасида мувозанат ярата олди. Бу мавсумда “Сити” 60-70 та ўйинда майдонга чиқиши кутилаяпти ва бундай зич тақвимда ҳар бир футболчининг ҳиссаси ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Ярим ҳимояда авлодлар алмашинуви
Тижани Рейндерс янги мавсумда ярим ҳимояда асосий ролларнинг бирини олади. У Илкай Гюндоған, Бернарду Силва ёки Матео Ковачичдан бирининг ўрнини эгаллайди. Нико Гонсалес, Родри, Нико О’Рейли ва Рико Льюис ҳам катта имкониятларга эга. Фахрий ўйинчиларга боғлиқликни камайтириш учун Хосеп Гвардиола ёшларга эътибор қаратиши кутиляпти.
Ҳужумда ёшлик ва креативлик
Кевин де Брюйне сафдан чиққанидан кейин ҳужумда масъулият Фил Фоден ва Райан Шерки зиммасига тушади. Айниқса, Фоден ўтган мавсумдаги пасайишдан кейин яна юқори спорт формасига қайтишни мақсадни қилган. Жереми Доку, Савиньо ва Оскар Бобб эса марказдаги Эрлинг Холанд ва Умар Мармушга самарали паслар етказиб беришда муҳим рол ўйнайди.
Олдинги чизиқ вакилларининг барчаси фаолиятида юқори босқичга қадам қўйишга тайёр ёшлардир. Эрлинг Холанд ва Ум ар Мармуш эса, ёшларни ўз ортидан эргаштирадиган, уларга илҳом бағишлайдиган кўпни кўрган ўйинчилардир. Бу футболчилар ёрдамида “Манчестер Сити” мавсумни жуда зўр ўтказиши мумкин.
Ҳимояда барқарорлик ва энергия
Рубен Диаш, Жон Стоунз, Натан Аке, Мануэль Аканжи каби усталар ёнида Йошко Гвардиол, Райан Айт-Нури, Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс каби ёшлар ҳам ўз сўзини айтиши мумкин. Матеуш Нуньеш эса, ўзининг энг юқори даражасига яқинлашаётган ўйинчи ҳисобланади. Катталарнинг тажрибаси ва ёшликнинг уйғунлиги ҳимоя чизиғидаги мустаҳкамликни таъминлайди.
Дарвозабонлар қаторида ўзгаришлар кутиляпти
Дарвоза посбони сифатида Эдерсон ва Штефан Ортега ҳозирча асосий номзодлар. Бироқ, ёзги трансферлардан сўнг бу бўлимда ҳам янги қадамлар кузатилиши мумкин.
Хулоса
Гвардиоланинг асосий стратегияси — таркибдаги ҳамма футболчини ишга солиш, ёшлар ва тажрибали ўйинчиларни уйғунлаштириб, ҳар бир учрашувга янги руҳ, янги куч билан чиқиш. Мавсум якунида эса барча футболчи ва мураббийлар жамоавий меҳнат самарасига ҳисса қўшади.
Энг муҳим жиҳати: “Манчестер Сити” бу мавсумда ҳам қудратини тиклаш, янги совринлар йўлида бирга ҳаракат қилишга тайёр эканини яна бир бор намоён қилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!