Криштиану Роналду “Ан-Наср” клубининг мулкдорига айланди

1 дақиқа ўқиш13.8K
Криштиану Роналду “Ан-Наср” клубининг мулкдорига айланди

Саудия Арабистонида фаолият юритувчи машҳур журналист Абдулазиз Ал-Осеймининг хабар беришича, Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду энди “Ан-Наср” клубининг 20 фоиз акциясига эгалик қилмоқда. Унинг сўзларига қараганда, бу келишув клубнинг яқинда амалга оширилган ички ўзгаришлари натижасида расмийлашган.

Мазкур янгилик мамлакат оммавий ахборот воситалари томонидан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Турли спорт нашрлари томонидан “Роналду — энди нафақат жамоа юлдузи, балки мулкдор” каби сўзлар билан безатилган сарлавҳаларда мақолалар чоп этилди. Бу эса футбол юлдузининг клубдаги нуфузи янада ошиб боришини кўрсатади.

Аслида, 2024 йилнинг июнь ойида “Ан-Наср” клуби Роналду билан янги шартнома имзолаганини маълум қилганди. Ўшандаги келишувга кўра, португалиялик футболчига клуб акцияларининг 15 фоиз улуши берилгани маълум қилинган эди. Энди эса бу кўрсаткич янада ошгани айтилмоқда.

Қайд этиш жоизки, 40 ёшга кирганига қарамай, Криштиану Роналду жорий 2024/2025 йилги мавсумда ўзини юқори спорт формасида ушлаб турибди. У мавсум давомида жами 41 та расмий беллашувда иштирок этиб, 35 маротаба рақиб дарвозаларини ишғол қилган. Шунингдек, тўртта аниқ голли узатма билан жамоасининг муваффақиятига ҳисса қўшган.

Роналдунинг бозордаги трансфер қиймати эса 12 миллион еврога тенг бўлиб, бу унинг футболчилик фаолиятини ҳамон юқори даражада давом эттираётганини кўрсатади. У нафақат майдондаги етакчи, балки жамоанинг молиявий ва стратегик тараққиётида ҳам асосий шахсга айланиб бормоқда.

Мухлислар эса Роналдунинг бу янги ролини қизиқиш билан кузатишмоқда. Энди у жамоа учун нафақат тўпурар, балки клуб истиқболини белгилайдиган мулкдорлардан бири сифатида ҳам масъулиятни ўз зиммасига олган. “Ан-Наср” клуби тарихида янги саҳифа очилаётгани шубҳасиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?