CAFA мусобақасига йирик старт: Ўзбекистон бугун майдонга тушади

1 дақиқа ўқиш13.7K
CAFA мусобақасига йирик старт: Ўзбекистон бугун майдонга тушади

Бугун юртимизда Марказий Осиё футболининг энг нуфузли мусобақаларидан бири — CAFA Nations Cup-2025 расман бошланмоқда. Барча юқори кайфиятда, стадионларда мухлислар интиқлик билан кутган баҳсларга тайёргарлик кўрилмоқда.

Куннинг илк учрашуви Тошкентдаги “Жар” майдонида бўлиб ўтади. Унда Қирғиз Республикаси терма жамоаси Туркманистон билан тўқнаш келади. Қизиқарли баҳс соат 17:00 да старт олади. Ҳар икки жамоа ҳам турнирни ғалаба билан бошлаш ниятида, шунинг учун кураш шиддатли кечиши кутилмоқда.

Кечги дастурда эса барчанинг диққати янги қурилган “Олимпия” аренасига қаратилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси соат 19:30 да майдонга чиқиб, Ўмон термасига қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин мамлакатимиз мухлислари учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки терма жамоамиз мусобақани юқори руҳда бошлашни мақсад қилган.

Муттахассислар таъкидлашича, CAFA турнири нафақат минтақавий куч синови, балки келгуси Осиё кубоги ва Жаҳон чемпионати йўлидаги муҳим босқич сифатида ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Мухлислар эса бугунги баҳсларда терма жамоалар қандай ўйин намойиш этишини катта қизиқиш билан кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?