date

Кристофер Нкунку “Милан” сафида: расмий трансфер эълон қилинди

Кристофер Нкунку “Милан” сафида: расмий трансфер эълон қилинди

“Челси” ҳужумчиси Кристофер Нкунку энди Италияда фаолиятини давом эттиради. “Милан” клуби 27 ёшли француз футболчисининг трансферини расман маълум қилди.

Янги келишув шартномасига кўра, Нкунку “россонерилар” сафида 2030 йилнинг 30 июнига қадар тўп суриши кутилмоқда. Шунингдек, у жамоада 18-рақам остида майдонга тушади.

Аввалроқ, италияликлар бу трансфер учун 37 миллион евро тўлаши айтилганди. Кейинчалик турли бонуслар қўшилиши орқали умумий сумма 42 миллион еврогача кўтарилиши мумкинлиги ҳам маълум қилинган.

Маълумот учун, Нкунку 2023 йилнинг июлидан буён “Челси” шарафини ҳимоя қилиб келди. Лондон клуби уни “Лейпциг”дан 60 миллион еврога сотиб олганди. Англия клуби сафида у 62 та баҳсда майдонга тушиб, 18 та гол уришга ва 5 та голли узатма беришга эришди.

Муттахассислар фикрига кўра, Нкункунинг “Милан”га қўшилиши жамоанинг ҳужум чизиғида катта куч бўлади. Мухлислар эса унинг Италия чемпионатида қандай ўйин кўрсатишини катта қизиқиш билан кутмоқдалар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кристофер Нкунку “Милан” сафида: расмий трансфер эълон қилинди