Бугун “CAFA Nations Cup-2025” мусобақасининг 3-тур доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши муҳим тўқнашувга чиқади. Беллашув пойтахтдаги “Олимпия” стадионида бўлиб, 19:30 да старт олади. Ушбу учрашув Sport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Бош мураббий Темур Кападзе мусобақанинг ҳал қилувчи баҳси учун асосий таркибни эълон қилди. Унга кўра, “оқ бўрилар” сафида дарвозани Ўткир Юсупов қўриқлайди. Ҳимоя чизиғида Ҳожиакбар Алижонов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Алибек Давронов, Шерзод Насруллаев ва Ҳусниддин Алиқулов майдонга тушади. Яримҳимояда Акмал Мозговой, Одил Ҳамробеков, Ҳожимат Эркинов ва Аббос Файзуллаев ҳаракат қилади. Ҳужум чизиғида эса Элдор Шомуродовга ишонч билдирилган.
Захирада эса Абдувоҳид Неъматов, Отабек Шукуров, Жамшид Искандеров, Азиз Ғаниев, Остон Ўрунов, Умар Эшмуродов, Азиз Турғунбоев, Игор Сергеев, Иброҳимхалил Йўлдошев, Дилшод Комилов, Руслан Жиянов ва Владимир Назаровлар бор.
Маълумот учун, шу кунга қадар Ўзбекистон миллий жамоаси Қирғизистон билан бўлган барча учрашувларда устун келган. Бу эса бугунги баҳс олдидан мухлисларда янада катта ишонч уйғотмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 1-турида “оқ бўрилар” Ўмон билан дуранг қайд этган бўлса, 2-турда Туркманистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Қирғизистонга қарши ўйин эса жамоамиз учун гуруҳдаги тақдирни ҳал қилувчи беллашув сифатида катта аҳамият касб этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!