date

Ўзбекистонга қарши серия Эрон устозини истеъфога олиб келмоқда

Ўзбекистонга қарши серия Эрон устозини истеъфога олиб келмоқда

CAFA-2025 финалида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши кечган ўйинда (1:0) мағлубиятдан сўнг Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғаленойи жиддий танқидлар остида қолди.

ЖЧ-2026 саралаши ва CAFA-2025 турнири олдиданоқ эронлик кўплаб журналистлар матбуот анжуманларида Ғаленойининг истеъфога чиқишини талаб қила бошлаганди. Финалдаги мағлубият эса танқидлар оловини янада кучайтирди. Энди фақат журналистлар эмас, балки оддий мухлислар ҳам мураббийдан лавозимини тарк этишни талаб қилмоқда.

Маълумотларга кўра, 8 сентябр куни Эронда Амир Ғаленойини миллий жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқариш талаби билан махсус петиция очилган. Орадан икки кун ўтганига қадар унга 38 мингдан ортиқ мухлис имзо чекди.

«Persian Soccer» интернет нашри эса Ғаленойи Эрон миллий жамоасига устозлик қилганидан бери Ўзбекистонга қарши ҳалигача ғалаба қозона олмаганини таъкидлади.

Ўзбекистон – Эрон ўртасидаги сўнгги бешта баҳс:

  • 08.09.2025. Ўзбекистон – Эрон 1:0

  • 25.03.2025. Эрон – Ўзбекистон 2:2

  • 10.10.2024. Ўзбекистон – Эрон 0:0

  • 11.06.2024. Эрон – Ўзбекистон 0:0

  • 21.11.2023. Ўзбекистон – Эрон 2:2

Хабарда айтилишича: «Ғаленойи қўл остида Эроннинг Ўзбекистонга қарши ғалабасиз серияси бошланди. Ҳолбуки, бу даврга қадар Эрон рақиб устидан тарихий устунликка эга эди: 10 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият».

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонга қарши серия Эрон устозини истеъфога олиб келмоқда