date

Гвардиола дерби олдидан "катта гапириб" қўйди: у бугун мақсадига ета оладими?

Гвардиола дерби олдидан "катта гапириб" қўйди: у бугун мақсадига ета оладими?

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг тўртинчи туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши бўлажак дерби арафасида жамоаси ҳақида фикр билдирди.

Таниқли мураббийнинг таъкидлашича, у клубга қадам қўйган кундан буён “шаҳарликлар” кўпинча “Юнайтед”дан устун бўлиб келмоқда.

— Мен “Сити”га раҳбар этиб тайинланганимдан бери биз деярли ҳар доим “Юнайтед”дан кучлироқ бўлганмиз. Сўнгги ўн йилнинг тўққиз йиллигини ҳисобласак, кўплаб ҳолатларда устунлик биз томонда бўлган. Ўзаро учрашувларда эса жуда кўп очколарни йиғиб келдик, — деди Гвардиола.

Шу билан бирга, мураббий эҳтиёткорона муносабат билдиришдан ҳам чарчамади:

— Албатта, “Юнайтед” бизга қарши ғалаба қозониши мумкин. Бу футбол ва бундай эҳтимолни инкор қилиб бўлмайди. Бироқ биз майдонга чиқиб, ютқазишни мақсад қилмаймиз. Бизга очколар зарур, икки мағлубиятдан иборат серияни тўхтатиш шарт. Шунинг учун ҳам дербидан камида ғалаба билан чиқиш жуда муҳим, — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги катта дерби 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

Бу учрашув футбол мухлисларининг энг катта интизорлик билан кутган баҳсларидан бири бўлиши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола дерби олдидан "катта гапириб" қўйди: у бугун мақсадига ета оладими?