Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда

1 дақиқа ўқиш1.3K
Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда

"Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий футболчиси ва спорт тарихида ўз ўрнига эга бўлган машҳур шахс — Эрик Кантона яна жамоатчилик диққат марказида. Бу гал у майдондаги голлари ёки кино оламидаги фаолияти билан эмас, балки сиёсий ва ижтимоий позицияси билан катта баҳсларга сабаб бўлди.

Кантона яқинда Лондондаги машҳур Уэмбли Ovo Arena саҳнасида ташкил этилган “Фаластин учун бирга” хайрия концертида чиқиш қилди. Ушбу тадбирда машҳур артистлардан Дэймон Албарн, Bastille, Pink Pantheress ва Голливуд юлдузи Бенедикт Камбербэтч ҳам иштирок этди. Концертнинг асосий мақсади — Ғазо ва Фаластиндаги аҳволга халқаро эътиборни янада кучайтириш эди.

Кантона ўз нутқида кескин баёнот билан чиқди:

“Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг атиги тўрт кун ичида ФИФА ва УЕФА Россияни барча халқаро мусобақалардан четлатди. Ҳар қандай турнирда қатнашиши тақиқланди. Бу қарор тез ва қатъий қабул қилинди. Аммо Amnesty International геноцид деб атаган воқеаларга 716 кун бўлганига қарамай, Исроилга ҳали ҳам мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилаётгани адолатсизлик эмасми?”

Футбол юлдузининг бу сўзлари спорт жамоатчилиги ва сиёсий доираларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Кантона ФИФА ва УЕФАни иккиюзламачиликда айблаб, футболда сиёсий адолат ва инсон ҳуқуқларига эътибор бериш лозимлигини таъкидлади.

Унинг нутқи катта залда қаттиқ қўл чапаклари ва қўллаб-қувватлаш билан қарши олинди. Бу эса спортчи ва санъаткорлар ўртасида Фаластин масаласига ҳамдардлик катта эканини кўрсатди.

Футбол тарихида “бошқача қаҳрамон” сифатида танилган Кантона кўпинча турли масалаларда кескин ва очиқча позиция билдириши билан машҳур. Унинг бу сафарги чиқиши эса спорт ва сиёсатнинг яна қай даражада чамбарчас боғлиқлигини намоён қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари ортидан ФИФА ва УЕФА томонидан барча клуб ва терма жамоаларни халқаро мусобақалардан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Кантона эса айнан шу вазиятни мисол қилиб, халқаро ташкилотларни адолатли бўлишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?