date

"Андижон" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

"Андижон" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган «Андижон» – «Сўғдиёна» баҳси том маънода драматик тарзда якунланди. «Бобур Арена»да кечган тўқнашувда майдон эгалари қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан омон қолишди.

Учрашувнинг иккинчи қисми қизғин вазиятларга бой бўлди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз сақланди. 65-дақиқада Усмонали Исмоналиев томошабинларни хушнуд этиб, ҳисобни очди. Бироқ жиззахликлар таслим бўлишмади — 76-дақиқада Самандаржон Мавлонқулов ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин охирига бориб «Сўғдиёна» ғалаба учун яхши имконият қўлга киритди. 88-дақиқада Люпчо Дориев аниқ зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо андижонликлар характер кўрсатишди. Учрашувнинг 90+6-дақиқасида Муҳаммадали Усмонов жамоаси учун муҳим гол уриб, натижани 2:2 кўринишига олиб келди.

Бу дуранг «Андижон» учун катта аҳамият касб этди. Чунки Максим Шацких шогирдлари бир неча тур давом этган мағлубиятли серияга чек қўйишди. Ҳозирда уларнинг очколари сони 22 тага етди ва жамоа 11-ўринга кўтарилди. «Сўғдиёна» эса 25 очко билан турнир жадвалида 9-поғонада қолди.

Суперлига. 22-тур
21 сентябр, «Бобур Арена»
Андижон — Сўғдиёна 2:2
Голлар: Усмонали Исмоналиев (65), Муҳаммадали Усмонов (90+6) — Самандар Мавлонқулов (76), Люпчо Дориев (88).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Андижон" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди