Ўзбекистон ҚФФ президенти сабаб Қозоғистон билан ўйиндан воз кечди

1 дақиқа ўқиш9.8K
Ўзбекистон ҚФФ президенти сабаб Қозоғистон билан ўйиндан воз кечди

Ёзда Қозоғистон футбол федерацияси президенти Марат Омаров икки қўшни мамлакат — Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик баҳси бўлиб ўтишини оммавий равишда эълон қилганди. Аммо орадан кўп вақт ўтмай, вазият бошқача тус олди: энди аниқ бўлдики, кутилган тўқнашув амалга ошмайди.

Манбаларнинг маълум қилишича, Ўзбекистон томони учрашувдан воз кечишга қарор қилган. Сабаб сифатида эса Омаровнинг музокаралар жараёнида расмий келишувга ҳали имзо қўйилмаган пайтдаёқ омма олдида баёнот бергани кўрсатилмоқда. Ўзбекистонда бу ҳаракат ҳурматсизлик сифатида қабул қилинган ва шу боис режалаштирилган ўртоқлик баҳси бекор қилинди.

Қозоғистон футбол федерацияси эса энди ноябрь ойи учун янгидан рақиб излашга киришди. Чунки бу Бельгияга қарши 15 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичининг ҳал қилувчи учрашуви олдидан назорат баҳси ташкил этиш учун сўнгги имконият ҳисобланади.

Ҳозирча қайси жамоа билан учрашув ташкил этилиши номаълум. Аммо мутахассислар фикрича, Қозоғистон термасига кучли рақиб билан куч синашиш муҳим, чунки Бельгияга қарши баҳс уларнинг мундиалга йўлланмаси тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?