date

«Насаф»га қарши баҳс олдидан «Ал-Ҳилол»да икки муҳим йўқотиш

«Насаф»га қарши баҳс олдидан «Ал-Ҳилол»да икки муҳим йўқотиш

Хабарингиз бор, Элит Чемпионлар Лигасининг 2-турида Қаршининг машҳур клуби «Насаф» ўз майдонида Саудия Арабистонининг номдор жамоаси «Ал-Ҳилол»ни қабул қилади. Мазкур беллашув атрофидаги қизиқиш ортиб бораётган бир пайтда саудияликлар сафида кутилмаган йўқотишлар қайд этилди.

«Кўклар»нинг етакчи футболчиси, жамоа сардори Салим Ал-Довсари ва муҳим ярим ҳимоячи Абдуллах аль-Малки жамоа билан умумий машғулотларда иштирок этмади. Клуб матбуот хизмати маълумот беришича, Салим Ал-Довсари сон бўғимидаги оғриқ туфайли майдонга тушмаган. Шу билан бирга, Абдуллах аль-Малки тиззасидаги оғриқ сабаб клуб шифохонасида даволанишни давом эттирмоқда.

Эътиборлиси, Абдуллах аль-Малки ҳозирга қадар кубок мусобақасида атиги битта ўйинда иштирок этган. Аммо Салим Ал-Довсари нафақат жамоа сардори, балки «Ал-Ҳилол»нинг энг асосий фигураларидан бири сифатида кўрилмоқда. Унинг ўйинда қатнашмаслиги клубнинг ҳужумдаги имкониятларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу билан бирга, «Ал-Ҳилол» тарихан катта тажрибага эга жамоа сифатида ном чиқарган ва турли вазиятларда захира имкониятларидан фойдаланишни яхши билади. Бироқ мухлислар учун асосий савол – Салим Ал-Довсари ва Абдуллах аль-Малкининг майдонга тушиш-тушмаслиги Қаршидаги муҳим баҳс тақдирини қай даражада белгилайди?

Элита мусобақадаги ҳар бир очко ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, «Насаф» ўз майдонида ғалаба учун ҳаракат қилади. Шу боис, саудияликларнинг етакчиларсиз ўйнаши мезбонлар учун айни имконият бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф»га қарши баҳс олдидан «Ал-Ҳилол»да икки муҳим йўқотиш