date

"Реал" "Вилларреал"–"Барcелона" ўйинини Майамида ўтказилишига қарши чиқди

"Реал" "Вилларреал"–"Барcелона" ўйинини Майамида ўтказилишига қарши чиқди
"Реал Мадрид" Испания чемпионати доирасида "Вилларреал" ва "Барcелона" жамоаларининг АҚШда ўтказилиши режалаштирилган учрашувига қарши чиқди. Мадрид клуби бу борада Испаниянинг Олий спорт кенгашига (CSD) расмий шикоят юборди.

Euro-football.ru ёзишича, "Реал Мадрид" чемпионат ўйинини чет элда ўтказиш мусобақа адолатига зид деб ҳисоблайди. CSD вакиллари Қироллик Испания футбол федерациясидан Ла Лига учрашувини хорижда ўтказишга оид ҳуқуқий асосларни сўраб, расмий сўров юборди.

Бу жараён Ла Лига доирасидаги муҳим баҳснинг бошқа мамлакатда бўлиб ўтиши масаласини кўриб чиқишга сабаб бўлди. Аввалроқ "Вилларреал" ва "Барcелона" жамоалари ўртасидаги учрашув Майами шаҳрида ўтказилиши эълон қилинган эди.

УЕФА клубларга бошқа давлатда ўйнашга рухсат берди, чунки мавжуд регламентлар бу борада аниқ тартибни белгиламаган. Ла Лига ўйинларининг хорижда ўтказилиши сўнгги йилларда кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Мутахассислар бу каби ўйинлар келажакда ҳам давом этиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" "Вилларреал"–"Барcелона" ўйинини Майамида ўтказилишига қарши чиқди