ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигасида “Байер” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонганидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди. Учрашув 7:2 ҳисоби билан якунланди.
Энрике сафарда ўйнаш ҳар доим қийинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, “Байер”да ҳозир янги жамоа шаклланмоқда, бироқ улар барибир кучли рақиб саналади. ПСЖ мухлисларини чиройли ўйин билан хурсанд қилишда давом этишни истайди.
Мураббий жамоа барча мусобақаларда ғалаба қозонишни мақсад қилганини айтди. У ўтган мавсумдан кейин ПСЖда ишонч ошганини, аммо Чемпионлар лигасида 4-5 та кучли номзод борлигини тан олди.
Энрике бугунги учрашувда биринчи бўлим охирида урилган учта гол ўйиннинг бурилиш нуқтаси бўлганини қайд этди. ПСЖ Чемпионлар лигасидаги учта ўйинда ҳам ғалаба қозонди.
Бироқ, жамоа шу руҳда ҳаракат қилишда давом этиши кераклигини билдирди. У ПСЖ ҳар қандай рақибга қарши кураша олишини айтди.
Кейинги турда ПСЖ ўз майдонида “Бавария”ни қабул қилади. Учрашув 4 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Луис Энрике ПСЖнинг Чемпионлар лигасидаги асосий мақсадини айтди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар