Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян терма жамоа сардори Одил Аҳмедовнинг қишки трансферлар вақтида клубини ўзгартириши эҳтимоли бўйича фикр билдириб ўтди. Унинг ТАСС мухбирига айтишича, футболчи мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни «Краснодар»да ўтказади.
Бундан олдинги хабарларда 29 ёшли ушбу футболчи фаолиятини Хитой жамоаларидан бирида давом эттириши ҳақида айтилаётганди.
«Айни вақтда Одил Аҳмедов — Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи футболчиси. У юқори амбицияли футболчи. У ўз ўйини орқали „Краснодар“га фойда келтирмоқда. Мен у билан пайшанба куни гаплашдим ва у менга ўз жамоасини тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди. У бироздан кейин „Краснодар“ йиғинларига йўл олади.
Ҳозирда Одил матбуотда ёзилганидек курортда эмас, Тошкентда таътилни ўтказмоқда», — деган Бабаян.
Одил Аҳмедов 2014 йилда «Анжи»дан «Краснодар»га ўтганди. У Россия чемпионатининг жорий мавсумида 16та ўйинда майдонга тушди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди