"Ливерпул" Клоппни қайтариши мумкин

"Ливерпул" Клоппни қайтариши мумкин
Қисқача

"Ливерпул" Арне Слот бошқарувида ўтган олти учрашувнинг бештасида мағлуб бўлиб, бир марта ғалаба қозонди. Ҳозирча Слот лавозимида қолади, бироқ натижалар яхшиланмаса, раҳбарият бош мураббийни алмаштириш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бундай ҳолатда клуб Юрген Клоппни қайтариш вариантини ҳам муҳокама қилиши эҳтимоли бор. Клопп 2015–2024-йилларда "Ливерпул"ни бошқарган ва Премер-лигага қайца, фақат шу жамоада ишлашини билдирган.

"Ливерпул" Клоппни қайтариши мумкин
"Ливерпул" жамоаси сўнгги натижалардан хавотирда. Арне Слот бошқарувидаги жамоа ўтган олти учрашувда битта ғалаба ва бешта мағлубиятга учради.

CaughtOffside манбаси IndyKaila News'га таяниб хабар беришича, ҳозирча Слот ўз лавозимида қолади. Аммо натижалар яхшиланмаса, Мерсисайд жамоаси раҳбарияти бош мураббийни алмаштириш қарорини кўриб чиқиши мумкин.

Манбага кўра, агарда Слот билан хайрлашишга тўғри келса, "Ливерпул" Юрген Клоппни қайтариш вариантини ҳам кўриб чиқиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Яқинда Клопп агар Премьер-лигада яна ишласа, фақат "Ливерпул"ни бошқаришини маълум қилган эди.

Юрген Клопп 2015–2024 йилларда "Ливерпул"ни бошқарган. Ҳозирда у "Ред Булл" футбол тизимида фаолият юритмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар