
Футбол агенти Паулу Барбоза ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, Сафонов жорий мавсумда ўз клубида майдонга тушмаган ҳолда вақтини беҳуда сарфламоқда.
"Сафонов ўйнаши керак, бу унинг мажбурияти. Ҳозир у, афсуски, вақтини йўқотмоқда.
Ёш ва кучга тўлган пайтда имкониятлардан фойдаланиш, ривожланиш лозим," деди Барбоза "РБ Спорт" нашрига берган интервьюсида. Экспертнинг фикрига кўра, Сафоновнинг ўзи ҳам қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириш зарурлигини англаб етган бўлиши мумкин.
Маълум бўлишича, жорий мавсумда Сафоновнинг асосий рақиби "Лилл" клубидан сотиб олинган Люка Шевалье ҳисобланади. Ҳозиргача Сафонов ПСЖ таркибида расмий ўйинларда иштирок этмаган.
Ўтган мавсумда эса россиялик дарвозабон ПСЖ сафида 17 та расмий ўйинда майдонга тушган эди.
Сафонов вақтини бекор ўтказмоқда
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар