ПСЖ мураббийи Дезире Дуэ жароҳатига изоҳ берди

Париж Сен-Жермен жамоаси узоқ вақтга Дезире Дуэ хизматидан маҳрум бўлиш хавфини бошдан кечирмоқда. 20 ёшли футболчи Лига 1 доирасида Лорьян жамоасига қарши ўйиннинг 63-дақиқасида мажбурий равишда алмаштирилди.
Вингер майдондан ногиронлар аравачасида олиб чиқилди ва кўз ёшларини ушлаб тура олмади. "Мен Дуэ жароҳати қанчалик жиддий эканлигини билмайман, лекин буни кўриш жуда оғир эди", — дея таъкидлади парижликлар бош мураббийи Луис Энрике ёш французнинг ҳолати ҳақида сўралганида.
Октябрь ойи ўрталарида Дезире Дуэ аввалги жароҳатини даволаган эди, бунинг сабабли у сентябрь ойидан бери ўйинларда қатнашмаган. Шанба куни ПСЖ Франция чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашувда уйда Ниццани қабул қилади.
Кейинги сешанба куни эса Чемпионлар Лигаси доирасида Бавария билан ўз майдонида тўқнаш келади.