date

Боруссия Никлас Зюле билан хайрлашиши мумкин

Боруссия Никлас Зюле билан хайрлашиши мумкин
Дортмунднинг "Боруссия" клуби марказий ҳимоячиси Никлас Зюле жорий шартномаси тугагач, жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбаларига кўра, "ари"лар 30 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Ажралишнинг асосий сабабларидан бири футболчининг ёши ва барқарор ўйин кўрсата олмаётгани ҳисобланади.

Ҳозирда Зюлега Бундеслиганинг бир неча клублари ва Италия А Серияси жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Никлас Зюле 2022 йилдан бери "Боруссия" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ушбу мавсумда у учта ўйинда майдонга тушган, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб тургани йўқ. Футболчининг клуб билан шартномаси келаси ёзда ниҳоясига етади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боруссия Никлас Зюле билан хайрлашиши мумкин