
Футбол шарҳловчиси Александр Елагин "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги сўнгги учрашув ҳақида фикр билдирди. Англия чемпионатининг 10-турида бўлиб ўтган мазкур баҳсда "шпорлар" минимал ҳисобда – 0:1 мағлубиятга учради.
"Очиғи, мен "Тоттенхэм" қандай ўйин услубида эканини тушунмадим. Масалан, "Брентфорд"да ҳаммаси аниқ эди: кучли дарвозабон, узоқ узатмалар ва тезкор қарши ҳужумлар.
Жуда оддий, аммо "Брентфорд" учун бу услуб самара берди. Лекин "Тоттенхэм"ни чемпионлик учун курашадиган клуб сифатида кўраётган бўлсак, бу етарли эмас.
Бундай жамоага кучли ғоялар керак. Ҳозирча Франдан бундай ғояларни кўрмадим", – деб ёзди Елагин ўзининг Телеграм-каналида.
Мазкур мағлубиятдан сўнг, "Тоттенхэм" Англия Премьер-лигасида 5-ўринга тушиб қолди. Жамоа ҳисобида 10 турдан кейин 17 очко бор.
Елагин: "Тоттенхэм қандай ўйнаётганини тушунмадим"
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар