Халқаро футбол уюшмаси ФИФА йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган соврин тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Бунга қадар ФИФА ва France Football нашрлари бирлашиб, «Олтин тўп» маросимини ўтказиб келар, унда йилнинг энг яхши футболчиси учун миллий терма жамоа мураббийлари ва сардорлари овоз бериб келарди.
2016 йилга келиб эса France Football ўзи асос солган совринни ФИФАдан алоҳида ўтказишга қарор қилди ва жаҳоннинг етакчи нашрлари ҳамда журналистлари ёрдамида ғолибни аниқлади. Унга кўра Криштиану Роналду фаолияти давомидаги тўртинчи «Олтин тўп» билан тақдирланди.
Шу тариқа ФИФА ташкилот талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчисини ўзи аниқлайдиган бўлди. Бу борада ФИФА «Олтин тўп» билан рақобатлаша оладиган соврин ўйлаб топиши керак эди. Топилди: The Best.
Ўзбек тилига «Энг зўр» деб таржима қилинадиган соврин биринчи бўлиб кимга насиб қилиши маълум эмас. Бу борада ФИФА терма жамоа мураббийлари ва сардорларининг овозига суянишда давом этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди