Opta: “Насаф”нинг плей-оффга чиқиш эҳтимоли паст баҳоланди

1 дақиқа ўқиш138
Opta: “Насаф”нинг плей-оффга чиқиш эҳтимоли паст баҳоланди

Элит Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 4-туридан сўнг жамоаларнинг кейинги босқичга чиқиш эҳтимоллари маълум қилинди. Opta таҳлилий маркази ҳисоб-китобларига кўра, Саудия Арабистонининг икки гиганти — “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Аҳли” жамоалари плей-офф босқичига деярли кафолатли равишда чиқади. Уларнинг имконияти 100 фоиз деб баҳоланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган “Насаф” жамоаси учун вазият анча мураккаб. Қаршиликлар гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб туришибди ва уларнинг “топ-8”га чиқиш эҳтимоли атиги 14 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич Ғарбий Осиё минтақасида иштирок этаётган барча клублар орасидаги энг паст натижа ҳисобланади.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “аждарлар” мусобақадаги барча тўртта ўйинда мағлубиятга учради. Улар рақибларига қарши бир қатор вазиятларда имкониятларни қўлдан бой берди, ҳимоядаги хато ва самарасиз ҳужумлар эса натижага жиддий таъсир кўрсатди. Шу сабабли “Насаф”нинг кейинги босқичга чиқиши учун фақат назарий имконият қолган.

Бугунги кунда Opta таҳлилчилари “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Аҳли”ни мусобақанинг асосий фаворитлари деб ҳисобламоқда. “Ал-Ваҳда” (99.9 фоиз) ва Эроннинг “Трактор” жамоаси (99.7 фоиз) ҳам амалда кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган. Шу билан бирга, БААнинг “Шабаб Ал-Аҳли” (98 фоиз) ва “Ал-Иттиҳод” (99 фоиз) клублари ҳам юқори эҳтимол билан гуруҳдан чиқади.

Қуйида Ғарбий Осиё минтақаси клубларининг плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоллари келтирилган:

  • “Ал-Ҳилол” — 100 фоиз

  • “Ал-Аҳли” — 100 фоиз

  • “Ал-Ваҳда” — 99.9 фоиз

  • “Трактор” — 99.7 фоиз

  • “Шабаб Ал-Аҳли” — 98 фоиз

  • “Ал-Иттиҳод” — 99 фоиз

  • “Шаржа” — 58 фоиз

  • “Ал-Ғарафа” — 27 фоиз

  • “Ал-Садд” — 22 фоиз

  • “Аш-Шорта” — 28 фоиз

  • “Насаф” — 14 фоиз

Таҳлилчилар фикрича, “Насаф” учун кейинги босқичга чиқиш эҳтимоли жуда оз бўлса-да, амалда имконият ҳали йўқолмаган. Қолган икки турда ғалабага эришиш, рақиблар натижасидаги омадсизлик билан бирга бўлса, қаршиликлар ҳали плей-офф поездига чиқишга улгуриши мумкин.

Шундай экан, “Насаф” мухлислари учун кейинги тур — ҳал қилувчи синов бўлади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари энди нафақат майдонда, балки юракдаги ишонч билан ҳам кураш олиб боришига тўғри келади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?