Криштиану Роналду ФИФА таъсис этган The Best совринининг биринчи эгаси бўлиб тарихга кирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Криштиану Роналду ФИФА таъсис этган The Best совринининг биринчи эгаси бўлиб тарихга кирди

  • Спорт
  • 10-01-2017, 00:15
  • 737
  • Криштиану Роналду ФИФА таъсис этган The Best совринининг биринчи эгаси бўлиб тарихга кирди

    ФИФА талқинига кўра Криштиану Роналду 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва янги таъсис этилган The Best соврини билан тақдирданди.

    Бунга қадар Халқаро футбол уюшмаси France Football билан ҳамкорликда «Олтин тўп» эгасини аниқлаб келарди. 2016 йилги мавсумга келиб эса Франция агентлиги алоҳида ажралиб чиқди, ФИФА эса ўз совринига асос солди.

    2016 йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун уч номзод ажратиб олинганди: Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси Криштиану Роналду, Аргентина термаси ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда Франция термаси ва «Атлетико» форварди Антуан Гризманн.

    ФИФА энг яхши футболчини аниқлашда 4 томонлик ёндошувга эътибор қаратди: ташкилот таснифига кирувчи миллий терма жамоа мураббийлари ва сардорлари, спорт журналистлари ҳамда мухлислар овози. Бунда ҳар бир гуруҳнинг овози тенг ҳуқуқли бўлиб, 25 фоиздан очко улашиши мумкин эди.

    Якунда Криштиану Роналду 2016 йилнинг ФИФА талқинига кўра энг яхши футболчиси деб топилди. У аввалроқ France Football томонидан «Олтин тўп»ни ҳам қабул қилиб олганди. Швейцариянинг Цюрихида эса The Best совринини қўлга киритди.

    Маълумот учун, 2016 йилги мавсумда Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигаси, Европа чемпионати, Европа суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди. Бу эса португалиялик футболчига асосий рақобатчиси Лионель Мессидан ўзиб кетиш имконини берди.

    Аввалроқ «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг тақдирлаш маросимига ташриф буюрмагани хабар қилинганди.

    loading...