date

Энцо Мареска: Эстеван совуқдан шикоят қилмоқда

Энцо Мареска: Эстеван совуқдан шикоят қилмоқда
“Челси” бош мураббийи Энцо Мареска жамоа ярим ҳимоячиси Эстеван Виллиан ҳақида фикр билдирди. Маресканинг сўзларига кўра, 18 ёшли бразилиялик футболчи яқинда Англия совуқлигидан шикоят қилган.

“Биз Эстевога қўлдан келганча ёрдам бериб, Англиядаги ҳаётга мослашишига кўмаклашмоқдамиз. Ўтган ҳафта у совуқдан шикоят қилди – ахир ҳали фақат октябрь эди.

Декабр ёки январ ойларида нима бўлишини тасаввур қилинг. У бунга ўрганиши керак, лекин у ҳозирча бахтиёр. У жуда яхши даражада ўйин кўрсатмоқда ва шубҳасиз, жуда иқтидорли футболчи”, – деди Мареска матбуот анжуманида.

Эстеван “Челси” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Энцо Мареска: Эстеван совуқдан шикоят қилмоқда