
Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо Молдовага (13 ноябр) ва Норвегияга (16 ноябр) қарши ўта муҳим ўйинларда футболчилардан максимал иштирокни талаб қилди.
Италия терма жамоасининг плей-офф босқичига йўлланмаси деярли кафолатланган бўлса-да, тўғридан-тўғри мундиалга йўлланма олиш имконияти ҳамон мавжуд.
"Бу етти кунлик сайр бўлмайди. Мен Италия терма жамоаси футболкасини кийган ҳар бир футболчидан максимал даражада иштирокни кўришни хоҳлайман. Биз ҳозирда ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак, Норвегия ҳақида эмас", - деди Гаттузо pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Италия терма жамоаси охирги икки Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.