
ПСЖда ўйнаётган украиналик ҳимоячи Илья Забарный клуб автобусида россиялик дарвозабон Матвей Сафонов билан қўл сиқиб кўришди. Интернетда тарқалган видеода Забарный автобусга кириб, ўз сафдошлари билан қўл сиқиб саломлашгани акс этган.
Ушбу кўришув давомида Сафонов ҳам кўриниб қолган. Гарчи видеода футболчиларнинг юзлари аниқ кўринмаса-да, Сафоновни ўнг қўлидаги иккита узук орқали аниқлашган.
Таъкидлаш жоиз, Забарный ёзги трансфер ойнаси вақтида ПСЖга ўтган эди ва у Сафонов билан фақат профессионал вазифалар доирасида мулоқот қилишини билдирган. Шу билан бирга, Сафонов 2025/2026 йилги мавсумда ҳали бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.