
Ливерпулнинг таянч ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх Барселонага ўтиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.
Манбага кўра, 23 ёшли ярим ҳимоячи Барселона скаутларининг эътиборини тортган ва у ўзининг ажойиб ўйинлари билан уларда қизиқиш уйғотмоқда. Маълум қилинишича, "кўк-анорранглилар" голландиялик футболчини қўлга киритиш учун бир нечта ўйинчиларни сотишга ҳам тайёр.
Ўз навбатида, Гравенберхнинг ўзи ҳам Барселонага ўтиш имкониятини рад этмаётгани маълум қилинди. Шунингдек, Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳам ушбу футболчига қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.
Жорий мавсумда Гравенберх барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг