
Мюнхеннинг "Бавария" клуби собиқ футболчиси Тони Кроос жорий мавсумда Венсан Компани шогирдларига рақобатчи йўқлигини айтди. Ҳатто ўтган дам олиш кунлари "Бавария" биринчи бор очко йўқотганига қарамай, Кроос чемпионлик тақдири аллақачон ҳал бўлган деб ҳисоблайди.
"Афсуски, бу чемпионат ҳиссотли ёки қизиқарли бўлмайди. "Бавария" жуда кучли ва мен уларга рақобатчи кўрмаяпман.
"Байер" сезиларли ўзгарди, "Боруссия" барқарор эмас, "РБ Лейпциг" ҳам шундай", - деди Кроос derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос 2007-2014 йилларда Мюнхен клуби сафида тўп сурган ва кейинчалик Мадриднинг "Реал" жамоасига ўтган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг