date

Амброзини Рабио ҳақида фикр билдирди


Италиянинг "Милан" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Массимо Амброзини француз футболчиси Адриен Рабиони юқори баҳолади. У Рабионинг жамоага қўшилиши билан "Милан" ўйин самарадорлигини сезиларли даражада оширганини таъкидлади.

Интервьюсида Амброзини Рабиода айнан нималар унга ёқишини айтиб ўтди. "Унинг халқаро тажрибаси, ўйинни ўқиб, олдиндан тахмин қилиш қобилияти.

Унинг ўйин услуби – Рабио майдон марказини шундай қамраб олади-ки, Италияда буни уддалай оладиган футболчилар жуда кам", – дея Амброзинининг сўзларини келтиради pianetamilan.it. Эслатиб ўтамиз, Рабио илгари Италиянинг бошқа клуби – "Ювентус" таркибида ҳам муваффақиятли ўйин кўрсатган.

Эндиликда у ўша даврдаги мураббийи Массимилиано Аллегри билан "Милан"да яна бирлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Амброзини Рабио ҳақида фикр билдирди