
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Эндрикнинг Франциянинг "Лион" клубига ўтишини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, ҳужумчи "Лион" сафида ижара асосида ўйнайди ва "Реал" уни келажакда қайтаришни режалаштирмоқда.
Эндрикнинг Францияга ўтиши ҳақидаги хабарлар аввалроқ ОАВда пайдо бўлган эди. 19 ёшли футболчи учун "Манчестер Юнайтед" ҳам кураш олиб борган, бироқ "Реал" ва "Лион" ўртасидаги музокаралар якуний босқичга етиб бўлган эди.
2025/2026 йилги мавсумда Эндрик Ла Лигада фақат бир ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракат кўрсата олмади. Бразилиялик футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер қиймати 35 миллион еврога тенг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.