
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Перу терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг "Матч ТВ" телеканалига ўз фикрларини билдирди. "Ҳимоя ўйинини таҳлил қиладиган бўлсак, ҳаммаси яхши эди.
Ҳимояда 5-4-1 схемаcида жойлашган ҳолда босим ўтказдик ва ҳеч қандай муаммо юзага келмади. Рақибнинг голи, менинг фикримча, ҳатто хавфли вазият ҳам эмас эди, 30 метр масофадан зарба беришди, холос.
Ҳужум бўлимида эса биринчи таймда айниқса тезлик етишмади. Футболчилар танаффусда бу майдонда тезроқ ўйнашнинг имкони йўқлигини айтишди.
Тўпни тўхтатиб олиш учун уч-тўрт марта тегиш зарур бўлди. Шунинг учун паслар ва тўпни қабул қилиш тезлигида муаммолар бўлди.
Бир ёки икки тегишда ўйнаш деярли бўлмади. Биринчи таймда Головин ва Миранчукнинг бирга кўп ҳаракат қилгани кўринди.
Бу уларга махсус топшириқ сифатида берилганми? Йўқ, бундай топшириқ бўлмаган, аммо улар қанотда эмас, марказда ҳаракат қилишди ва бир-бирлари билан ўзаро ўйнаш имконига эга бўлишди.
Мураббийлар штаби ва футболчилар ўйиннинг осон бўлмаслигини билишарди. 3:0 ҳисобини осонгина қўлга кирита олмасдик.
Лекин иккинчи гол урилганда, ҳатто иккинчи таймда ҳам, вазиятлар яратила бошланди. Менимча, иккинчи гол урилганда, учинчи ва эҳтимол, тўртинчи гол ҳам бўлиши мумкин эди."
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.